Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақларидан нақд пул маблағларининг узлуксиз берилишини таъминлаш кафолатлари тўғрисида» 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорини ижро этиш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда тижорат банкларида ва уларнинг филиалларида мижозларнинг биринчи талабига биноан нақд пулларнинг кафолатланган ва узлуксиз берилишини таъминловчи нақд пул маблағлари захираларини шакллантиришга оид нормативлар белгиланди.