(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 140-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

Корпоратив мижозларга

  Бизнесдаги муваффақият — эришилган ютуқларни сақлаб қола билишдир. АТБ «InfinBank» Сизнинг ютуқлар сари интилишигизни қўллаб-қувватлайди ва шу сабабдан бизнесингизнинг равнақи учун зарур бўлган  барча турдаги хизматларни кўрсатиш  ва юксак даражада молиявий хизмат кўрсатилишини ҳам ўз зиммасига олади. 

АТБ «InFinBank» қуйидаги йўналишлар бўйича хизматларнинг барча турларини кўрсатади:

  • кредит маҳсулотлари — юридик шахсларни кредитлашнинг турли дастурлари (айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлаш, ускуналар, автомобиллар ва х.к. сотиб олиш учун кредит ажратиш), буларнинг ҳаммаси мижозлар бизнеси учун кредитлашнинг энг мақбул шакллари ва кўрсаткичларини танлаб олиш имконини беради;  

  • депозит маҳсулотлари — депозит ҳисобварақларини очиш орқали вақтинчалик бўш пул маблағи  ҳисобидан қўшимча даромад олиш имкониятини беради;  

  • жорий ҳисобварақлар ва уларни бошқариш — корхоналар ва юридик шахсларнинг пул маблағларини оптималлаштиришга йўналтирилган банк маҳсулоти ёки маҳсулотларининг туркуми, ҳисоб-китоб ва касса хизматларини ҳам шулар сирасига киритиш мумкин;

  • «Internet-banking» тизими — Масофадан кўрсатиладиган Банк Хизматининг (МБХ) умумий номи, бунда ҳисобварақлар ва улар бўйича операциялар ҳар қандай вақтда, Интернетга кириш имконияти  бўлган ҳар қандай компьютердан амалга ошириш учун очиқ бўлади;  

  • «SMS-Хабар берувчи» тизими — Банкнинг автоматлаштирилган ахборот тизими бўлиб, SMS каналлари орқали ахборот юбориш усули билан банк мижозларини ҳисобварақи  ҳолатидаги ўзгаришлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва келиб тушган янги ҳужжатлар ва ҳ.к. тўғрисида хабардор этиб туради;  

  • карточка маҳсулотлари — бу эгасига товарлар ва хизматлар учун ташкилот номидан ва унинг ҳисобидан тўловларни амалга ошириш имконини берувчи корпоратив пластик карталар, шунингдек иш ҳақи карточкалари бўлиб, унинг ёрдамида ходимларга иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва х.к. тўловлари амалга ошириладиэ, бу эса компания ва ходимларнинг вақтини тежаш имконини беради;  

  • инвестициялар — лойиҳаларни молиялаш, молиявий ёки янги бизнесни очиш ва ривожлантириш учун стратегик сармоядорни жалб этиш;

  • факторинг — банк томонидан мижознинг тасарруфига пул маблағларини ҳақ тўлаш эвазига тақдим этилишини, мижоз эса банкка ўзнинг учинчи шахсга (дебиторга) етказиб берилган товарлар ёки хизматлар учун пул маблағларига тўловни кечиктирган ҳолда талаб қўйиш ҳуқуқини ўтказиб беришини кўзда тутувчи операцияларнинг амалга оширилиши. Бу тўловни кечиктириш усулида торварлар сотиш билан шуғулланувчи компаниялар учун дебитор қарздорлигини самарали бошқариш воситаси ҳисобланади, шунингдек товарлар ва хизматларни етказиб берилишига оид факторинг хизматлари ҳам бор;  

  • халқаро ҳужжатли операциялар (экспорт ва импорт аккредитивлари) — ташқи иқтисодий савдо билан боғлиқ таваккалчилик хатарини минималлаштириш учун мижозларга таклиф этилади;  

  • инкассация — мижоз-компанияси пул маблағларини ва қимматликларни уларнинг бутлитгини сақлаган ҳолда етказиб бериш ва инкассация қилиш.  

Буларнинг бари хусусий ёндашув асосида амалга оширилади.

Агар Сиз АТБ «InFinBank» томонидан кўрсатиладиган хизматлар билан танишмоқчи бўлсангиз, шунингдек банкда корпоратив ҳисоб рақами очиш истагингиз бўлса, биз сизга Банк тўғрисидаги ахборотни «биринчи қўл» дан тақдим этишга, саволларингизга жавоб беришга, Банк фолияти тўғрисида изоҳлар беришга тайёрмиз. Бу эса Сизга ҳам бизга ҳам молия бозорида ишончли шерик топишимиз учун асос яратади.

Саволларингизни (+99871) 140-50-60 телефон рақами, шунингдек www.infinbank.com сайти ва info@infinbank.com электрон почтаси орқали беришингиз мумкин.

Биз билан бирга Сиз ўз «материалингиздан» (асосий воситалар, ишлаб чиқариш қувватлари, молиявий ресурслар) бизнинг «асбоб-ускуналаримиз» (капитал ва тажриба) ёрдамида ўзингизнинг рақобатбардошли бизнесингизни барпо этишингиз мумкин.

Биз Сиз учун хизмат кўрсатишнинг хусусий дастурини ишлаб чиқишга тайёрмиз.

Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY
МБ курси 8085.11 9487.07 10673.96 72.16 136.65 1218.68
Олиш 8000.00 9322,00 10494,00 70,40 - -
Сотиш 8100,00 9439,00 10626,00 71,30 - -
ЎзРВБ курси 8068,00 - - - - -