(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 202-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

Ҳўжжатлаштирилган амалиётлар

АТБ «InFinBank» Сизга нақдсиз ҳисоб-китобнинг қулай ва ишончли шакли – аккредитивни таклиф қилади. Харидор ва сотувчи билан ўртасидаги ҳисоб-китобларда турли ҳилдаги аккредитивларнинг қўлланилиши, шартнома бўйича томонларнинг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ хатарларни камайтириш имконини беради.

Аккредитив асосий ҳисоб-китоб асбобларидан бири бўлиб, бенефициар (сотувчи) томонидан аккредитив шартларига мувофиқ тарзда ҳужжатларнинг тақдим қилиниши шарти билан, олдиндан келишилган муддатда (талабнома бўйича ёки кейинга қолдиришдан кейин) банк-эмитентнинг (АТБ «InFinBank») сотувчига тўловни амалга оширишнинг, унинг муддатини сурмаган ҳолдаги, мажбурияти бўлиб ҳисобланади.

Бажарилиш усулига асосан аккредитивлар талабнома бўйича (юклаб юбориш факти бўйича) ёки тўловни кейинга қолдириш (юклаб юборишдан кейин ) турига бўлинади. Аккредитив тасдиқланган ёки тасдиқланмаган бўлиши мумкин. Тасдиқланмаган аккредитивни очишда тегишли тақдимот бўйича мажбуриятларга фақат банк-эмитент (АТБ «InFinBank») эга бўлади, тасдиқланган аккредитивни очишда эса АТБ «InFinBank» нинг мажбуриятига ўз мажбуриятини ҳорижий банк (тасдиқлайдиган), аккредитивни тасдиқлаш йўли билан, қўшади.

Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклидан фойдаланган ҳолда, ташқи савдо контрактининг шартларининг бажарилишини таъминлаш, контракт бўйича томонларнинг хатарларини мувозанатлаштириш ва камайтириш, молларнинг ўз вақтида ва мажмуали етказилишини (барча талаб этилаётган ҳужжатларни расмийлаштириш ва ўтказиб беришни инобатга олган ҳолда) назорат қилиш, моллар учун аванс тўловларига йўл қўймаслик, тўловнинг кейинга қолдирилиши/қисмлаб тўланиши шартларига эга бўлиш, зарур бўлган кредит заҳираларини жалб қилиш, қулай молиявий шартларда етказилаётган маҳсулотлар учун тўловни олиш кафолатларини таъминлаш мумкин бўлади.

АТБ «InFinBank» ўз мижозларининг ташқи иқтисодий фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида, Банкка ҳорижий молиявий институтлар томонидан тақдим этилган, кредит линиялари доирасида кейинчалик молиялаштириш ёки тўловни кейинга қолдириш шартлари билан импорт операцияларини қисқа муддатли молиялаштиришни ташкил қилишни таклиф қилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун аккредитивларни миллий валюта – сўмда очиш имконияти мавжуд. Бундай аккредитивлар бўйича молиялаштириш ва тўлов валютаси – сўм, аккредитивлар “Ўзбекистон Республикасидаги нақдсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом” га бўйсунадилар (рўй. АВ 03.06.2013г. №2465).

ҲИСОБ-КИТОБЛАР АККРЕДИТИВ ШАКЛИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:

  • Халқаро савдода тан олинган тўлов асбоби;
  • Ҳар қайси савдо шеригини қониқтирадиган тўлов чизмаларанинг кенг кўлами
  • Шубҳасиз тўлов кафолати;
  • АТБ «InFinBank» дан аккредитив операцияларини ташкил қилиш ва ўтказиш масалалари бўйича бепул информацион-маслаҳат ёрдам олиш;
  • Аккредитив ҳисоб-китоблар шакли доирасидаги молиялаштиришнинг қиймати кредит қийматидан аҳамиятли даражада паст бўлади.

Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY
МБ курси 7813.42 9176.86 10378.57 70.74 124.19 1176.79
Олиш 7760,00 8555,00 9790,00 59,00 - -
Сотиш 7820,00 9170,00 10370.00 72,00 - -
ЎзРВБ курси 7784,00 - - - - -