(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 140-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

Мобил банк

«Mobile-banking» хизмати банкнинг юридик шахс ва хусусий тадбиркор бўлган мижозларга қуйидагиларни амалга ошириш имконини берадиган жиҳоз-дастурий комплексидан иборат:

  • ўз банк ҳисобрақамини юргазиш,
  • тўловларни амалга ошириш,
  • ўз банк ҳисобрақами бўйича ҳисоботни тузиш.

хамда, уяли алоқа тармоғига кириш мумкин бўлган исталган жойдан куну-тун уяли алоқа телефони воситасида янгиликларни билиш, Банкнинг бўлинмалари, мини-банклари ва чакана хизматлар марказлари жойлашган манзилларни топиш мумкин.

«Mobile-banking» фойдаланувчига ўз ҳисобрақамлари бўйича банк амалиётларини on-line режмида амалга ошириш, хамда, қўшимча маълумот хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Мобил интернетидан алоқа воситаси сифатида фойдаланилади.

«Mobile-banking» тизимида ишлаш учун қуйидагилар талаб этилади:

  • Мобил смартфон жиҳози ёки фаол рақамли ва 5.0 ёки (ва) ANDROID вариантидан паст бўлмаган IOS амалиёт тизимларини қўллаб қувватлайдиган планшет;
  • Мобил смартфон жиҳози ёки Интернетга уланган планшет.

«Mobile-banking» тизимига уланиш учун Банкнинг Бош идорасининг Амалиётлар департаментига ёки Ахборот технологиялари департаментига мурожаат қилиш лозим.

Дастурни куйдаги линклар оркали юклаб олишингиз мумкин:


Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY
МБ курси 7997.95 9396.79 10743.65 71.91 128.37 1253.52
Олиш 7940,00 8830,00 10160,00 60,00 - -
Сотиш 8000,00 9397,00 10745.00 72,00 - -
ЎзРВБ курси 7962,00 - - - - -