Банк хизматларини кўрсатиш соҳасидаги илғор қадамлар

Банк хизматларини кўрсатиш соҳасидаги илғор қадамлар

Банк хизматларини кўрсатиш соҳасидаги илғор қадамлар

Бугун «InFinBANK» АТБ бош офисида Банк акционерлари вакиллари, ҳусусан: Фарҳод Мамаджонов ва Азиз Ахмаджонов, шунингдек, Банк Кенгаши вакиллари: Максуд Абдусаматов, Валихан Сабиров ва Гульнара Хисамиева ларга АТБ «InFinBANK» учун Корпоратив маълумотлар омборхонасини (КМО) яратиш, мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш (Customer Relationship Management – CRM) ҳамда кредит конвейерини жорий этиш тизимлари бўйича Лойиҳанинг якунланганлиги ҳақидаги якуний тақдимот ўтказилди. Бу Ўзбекистон Республикаси банк соҳасидаги бундай автоматлаштириш кўламидаги биринчи лойиҳадир.

2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

27.02.2018., Ўзбекистон, Тошкент

Бугун «InFinBANK» АТБ бош офисида Банк акционерлари вакиллари, ҳусусан: Фарҳод Мамаджонов ва Азиз Ахмаджонов, шунингдек, Банк Кенгаши вакиллари: Максуд Абдусаматов, Валихан Сабиров ва Гульнара Хисамиева ларга АТБ «InFinBANK» учун Корпоратив маълумотлар омборхонасини (КМО) яратиш, мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш (Customer Relationship Management – CRM) ҳамда кредит конвейерини жорий этиш тизимлари бўйича Лойиҳанинг якунланганлиги ҳақидаги якуний тақдимот ўтказилди. Бу Ўзбекистон Республикаси банк соҳасидаги бундай автоматлаштириш кўламидаги биринчи лойиҳадир.

 

КМО ва CRM лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида, реал вақт режимида таҳлил қилиш асбоблари ва корхонани бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини ишлаб чиқариш борасида етакчи ўрин эгаллаган, жаҳон миқёсидаги ишлаб чиқарувчи –«SAP SE» (Германия) компаниясининг дастурий таъминоти танланди. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб 180 мамлакатдаги, 29 турли соҳаларда фаолият юритаётган 378,0 минг компания SAP мижозлари бўлиб ҳисобланади. Банк соҳасида, энг йирик жаҳон банкларнинг 30 тасидан 21 таси SAP маҳсулотларидан фойдаланади, уларнинг қаторига HSBC (Буюк Британия), Bank of America (АҚШ), Commerzbank AG (Германия), Deutsche Bank (Германия), LBBW Landesbank Baden-Württemberg (Германия) ва Commonwealth Bank (Австралия) киради.

Ўз навбатида, Кредит конвейери, бизнес-жараёнларини бошқариш (Business Process Management) бўйича ечимлар етказувчилари орасидаги жаҳон етакчиси – «Pegasystems» (АҚШ) компаниясининг платформасида амалга оширилган. Pegasystems маҳсулотлари бизнес-жараёнларни интеллектуал бошқариш бўйича қарорларни шакллантириш ҳамда уларни бозорнинг ўзгараётган талабларига нисбатан мослаштиришга қаратилган. Pegasystems доимий мижозлари таркибига HSBC (Буюк Британия), JPMorgan Chase & Co (АҚШ), Royal Bank of Scotland (Шотландия), Deutsche Bank (Германия), Bank of New York (АҚШ) ва Mellon Lloyds Banking Group (Буюк Британия) каби жаҳон бўйлаб йирик банклар киради.

 

Банкнинг бизнеc-жараёнларини автоматлаштирган ечимлар, «SAPRUN Group» (Россия Федерацияси) компанияси билан ҳамкорликда жорий этилди.

Янги CRM тизими, Банкнинг барча бўлинмаларида нафақат 200 мингдан ортиқ мижозларини ягона тизимда бирлаштирди, балки хизмат кўрсатиш жараёнини аҳамиятли равишда тезлаштириш имконини ҳам берди – эндиликда мижоз ўзига қулай бўлган Банк бўлинмасига атиги бир марта ташриф буюриб, талаб қилинган ҳужжатлар тўпламини тақдим этган ҳолда рўйҳатдан ўтади. Бу унга келгусида Банкнинг бошқа офисларида ҳам банк хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Бунинг учун мижоз ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилгани етарли, қолган ҳужжатлар электрон тарзда банк архивида сақланади.

CRM асосида яратилган, юридик ва жисмоний шахслар билан ишлайдиган, Маълумот марказининг атиги 3 ой давомидаги иши мобайнида, операторлар жами 60,0 минг информацион мурожаатларни қабул қилдилар. Мижозларга хизмат кўрсатиш жараёни, автоматлаштирилган идентификация ва расмий талаблар билан тартиблаштирилган ҳолда ишлаш ҳисобига, максимал даражада: мурожаатлар тарихи бўйича маълумотнинг тўпланиши мижознинг шаффофлашди эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва мақсадга мувофиқ тарзда, офисга ташриф буюриши борасида келишиб, унга банк маҳсулотини таклиф қилиш имкониятини беради.

 

«InFinBank» АТБ да кредит олиш имкониятларини оширишга доир режаларига мувофиқ, асосий жараёнлардан бири - кредит буюртмаларига ишлов бериш жараёни ҳам автоматлаштирилди: ташаббус, тизимлаштириш ва молиявий таҳлилдан бошлаб, ҳулосани шакллантириш ва шартномани имзолашгача. “Pegasystems” (АҚШ) компаниясининг дастурий таъминоти асосидаги юридик ва жисмоний шахслар учун мўлжалланган ушбу кредит конвейери максимал равишда “инсон омили” иштирокини энг кам даражагача камайтиради банк ходимининг ҳар битта харакати тизимда акс этади, скоринг натижаларини нотўғри кўрсатиш ҳатари мавжуд эмас, минимал талабларга мувофиқ бўлмаган мижозга эса кредитнинг берилишига тизим томонидан йўл қўйилмайди. Банкнинг кредит конвейери – АБС NCI, КМО, гаровлар реестри, кредит бюроси, юридик шахслар реестри каби ташқи маълумот базалари билан интеграллашган бўлиб, бу битта сўров юбориш йўли билан кредитга лаёқатлигини ўрганиш жараёнини каррасига тезлаштирмоқда. Шунингдек, мижозлар ҳам шахсий мобиль телефони ёки электрон почтасига «СМС хабарнома» шаклида келиб тушаётган ахборотлар орқали ўз расмий талабномалари кўриб чиқилишининг барча босқичларини бевосита кузатиб бориш имконига эга бўлишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Давлат дастурини бажаришга қаратилган бўлиб, аҳолининг, айниқса Республиканинг йироқдаги ҳудудларида, банклардан фойдаланиш мумкинлигини аҳамиятли равишда оширди. Шундай қилиб, кредит аризаларига ишлов бериш жараёнини автоматлаштириш нафақат мижозларни кредитлаш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини шаффофлаштирди, балки, шу билан бирга, порахўрлик ва суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш имкониятини яратди.

 

«Бугунги янги давр мижозлар учун ҳар томонлама қулайлик яратиш зарурлигини тақозо қилади, - деб айтади «InFinBank» АТБ инвестицион фаолиятини бошқариш ва кредит операциялари Департаментининг бошлиғи Бобур Бурханов, - биз Кредит конвейерини ишга жорий этиш учун ниҳоятда кенг кўламдаги ишни амалга оширдик, ва натижада бу, шу билан бирга, аҳолига кредитни бериш шартларни яхшилаган ҳолда, ҳудудлар учун оқилона тақсимланган ставкалар тизимини яратишга эришдик.

220 дан ортиқ бўлган омиллардан – ИнфинБанк тизимлари ва бўлинмаларидан, шу билан бирга CRM ва Кредит конвейеридан келиб тушган маълумотлар энди маълумотлар омборхонасига келиб тушади. Ушбу “ягона ҳақиқат маскани” банк менеджментига бизнеснинг кескин равишда четга оғишини назорат қилиш, ўз вақтида бошқарув қарорларини қабул қилишга, банк фаолитиянинг барча йўналишлари бўйича йиғма ҳисоботини шакллантириш имкониятини беради.

 

Лойиҳанинг ишлаб чиқилиши 10 ой муддат талаб қилди – жорий этиш жараёнидаги енгиб ўтилган бир қатор қийинчиликларни инобатга олсак, бу жуда яхши кўрсаткич: бунга, янги бизнес-жараёнлар талаб қилган, банкнинг ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлар ҳам, банкнинг бир нечта бўлинмасида ишга бўлган ёндашувнинг кескин ўзгартирилиши ҳам, лойиҳа жамоаси иштирокчиларининг географик жиҳатдан масофада жойлашганлиги сабабли коммуникация муаммолари каби қийинчиликлар ҳам киради. Биринчи навбат доирасида лойиҳалаштирилган ва жорий этилган тизимлар – бу дастурий таъминотнинг жаҳон ишлаб чиқарувчилари SAP (Германия) ва Pegasystems (АҚШ) асосидаги биргаликдаги ечимдир.

Олдинда лойиҳанинг иккинчи босқичи - «SAPRUN Group» компаниясининг жамоаси билан шерикчиликда операцион жараёнларнинг бир қаторини автоматлаштириш, ҳамда бюджетлаш ва нарҳни шакллантириш масалалари турибди. 2018 йилда банкнинг IT-ландшафтига мобиль тизимни жорий этиш ҳамда банк мижозлари учун мобиль иловани ишлаб чиқариш режалаштирилган.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.